Кейн: 8 ёшимда мени “Арсенал”дан ҳайдашган
Ads

“Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳужумчиси Харри Кейн ёшлигида “Арсенал”да ўйнаб кета олмаганлигини айтиб ўтди.

“Мен “Тоттенхэм” сафида “Арсенал”га қарши кечган дасталбки ўйинимни эслайман. Бу кулгили  туюлиши мумкин, бироқ саккиз ёшимда мени “Арсенал”дан ҳайдашган. Шундан буён ҳар сафар уларга қарши ўйнаганимда, ўшанда ким тўғри бўлганлигини кўрсатиш учун ҳаракат қиламан”, – деб айтиб ўтди 24 ёшли футболчи.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” Премьер-лига доирасида 10 февралда “Арсенал”га қарши баҳс олиб боради.