Кейн Ла Лигага йўл олади(ми)?

CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини Каталониянинг "Барселона"сида давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, каталонияликлар ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўрнини айнан англиялик форвард билан тўлдирмоқчи. Бир неча кун аввал "кўк-анорранглилар" "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олмоқчи эди. Бироқ аргентиналик футболчининг трансфер суммаси туфайли, Харри Кейн варианти маъқул кўрилмоқда. Кейннинг "Transfermarkt"даги нархи 75 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ёзида якунига этади.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда умумий 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!