
Кейн: "Пенальтини ишончли ижро этиш осон эмас"
Бундеслиганинг 4-турида "Бавария" "Хоффенхайм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн хет-трик қайд этди. Форвард икки голини пенальтидан киритди. Шу тариқа, Кейн Бундеслигадаги дастлабки 17 та пенальтини ҳам аниқ голга айлантириб, рекорд ўрнатди. Ушбу вазиятга эса футболчининг ўзи изоҳ берди:
"Пенальтини осон бажаргандек кўринасиз. Шуни қандай амалга оширасиз?
"Бу осон эмас. Одамлар тўп тўрга кирганда осон деб ўйлашади. Лекин мен кўп машқ қиламан, ҳар доим ижро услубимни такомиллаштиришга ҳаракат қиламан. Ҳар сафар тўп жарима майдонида бўлса, мен гол уришга интиламан. Фарқи йўқ – пенальти бўладими ёки йўқ", - дея таъриф бериб ўтди "Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси.
Фикрлар