Кейсуке Хонда: Тез орада терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда кеча Бельгияга (3:2) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз Бельгияга қарши ўйнашдан қўрқмадик. Биз 90 дақиқа курашдик. Лекин, афсуски ғалаба қозона олмадик.

Бельгия ҳам яхши ўйнади ва ҳақли ғалабани қўлга киритди. Мен эса ўз жамоам билан фахрланаман.

Тез орада терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман, аммо бундан хурсандман. Чунки, бизда ёш ва умидли футболчилар кўп. Ўйлайманки айнан улар Япония футболининг янги тарихини ёзишади”, - дейди Хонда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!