Килиан Мбаппе муаммолар гирдобида қолди

Франция миллий терма жамоаси сардори ва "Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хаётида муаммолар пайдо бўлди. Гап шундаки, у айни пайтда Швецияга сафари чоғида аёлга ножўя харакатларни амалга оширганликда гумон қилинмоқда. 

Бироқ, бу гап-сўзлар шунчаки миш-мишлар ҳам бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу мавзуни эса, шунчаки, Мбаппениннг айни дамдаги вазиятидан келиб чиқиб, унга қарши фикрда бўлган тоифа инсонлар тарқатган ҳам бўлиши мумкин.

Олдинроқ Мбаппенинг адвокати футболчи бундай ҳолатларда ҳеч қачон ёлғиз қолмаганини, атрофида доимо ишончли кимсалар борлигини айтган эди. Қайд этилишича, Мбаппе бир неча йил давомида ўзига ишончидан чиққан яқин кишиларини ўзгартириб турган. Унинг онаси Фаиза Ламари француз футболчисининг ҳаётида муҳим рол ўйнаса ҳам, ўз ўғлини доимий кузатиб бора олмайди ва агентлик малакасига эга эмас. Шу сабабли форвард баъзи сохаларда анча ишончли кишиларга муҳтож бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!