Килиан Мбаппе янги можарога аралашиб қолди
Шу бола ҳам ҳеч тинч юрмайди
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна бир можаро марказида қолди. Бу ҳақда инсайдер Серхио Валентин ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Франция терма жамоаси сафида тиззасидан жароҳат олган Мбаппе шифо ва тикланиш учун клубнинг спорт базасига — «Реал» жойлашган шаҳарга учиб келмади. У бевосита Парижга йўл олгани айтилмоқда. Франция пойтахтида эса Килиан ресторанга боришга ва қиз дўсти билан романтик учрашув ўтказишга ҳам улгурган.
Мадрид клубида футболчининг бундай хатти-ҳаракатидан жуда норози экани таъкидланмоқда. Роҳбарият фикрича, Мбаппе «Қироллик клуби» футболчиси сифатидаги масъулиятини тўлиқ ҳис этмаяпти. Инсайдерлар бу каби вазият илк марта кузатилаётгани йўқлигини эслатмоқда. «Реал» мухлислари ва раҳбариятининг сабри тугаб бораётгани, агар вазият такрорланса, футболчига нисбатан интизомий чоралар қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Изоҳлар (0)