Ким олади? "Ливерпуль" Вирцдан воз кечадиган бўлди
«Ливерпуль» раҳбарияти келаётган қишки трансфер ойнасида немис яримҳимоячиси Флориан Вирцни сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Football Insider хабарига кўра, мерсисайд клуби 23 ёшли футболчини қишдаёқ сотишга рози. Манбаларга кўра, Вирц ўз юртига қайтишни истамоқда. Унга энг жиддий даъвогарлардан бири сифатида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси тилга олинмоқда.
Шу билан бирга, Вирцга Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирган. Бу жамоада ҳозир Хаби Алонсо фаолият юритмоқда, у «Байер»да ишлаган даврида Вирц билан бирга ишлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Флориан Вирц «Ливерпуль» таркибида Англия чемпионатида бешта ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар