КК-2017. Киммих ва Видаль финалда нега ёқалашишди?

 

Мюнхеннинг “Бавария” клуби хамда Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Конфедерациялар Кубоги-2017 финалида Германияга қарши ўйиннинг 59-дақиқасида Германия терма жамоаси аъзоси Жошуа Киммих билан ёқалашиб кетишига бир баҳя қолган эди.

“Бавария”нинг чилилик футболчиси терма жамоа либосида юзага келган ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ҳақиқий ўйин бўлди. Эҳтирослар юқори даражага чиқди. Бир нарсани айтишни истар эдим. Ўйиндан кейин мен Киммихни кўрмадим. Бироқ 20 кундан кейин кўришамиз. Мен унга камроқ гапириб, кўпроқ ўйнаши кераклигини айтдим. Биз – дўст бўлиб қоламиз”, – деб айтиб ўтди чилилик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!