Клопп "Ливерпуль" билан 3-совринни ютди

Хабарингиз бор, "Ливерпуль" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Фламенго" клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва қўшимча бўлимларда Фирмино томонидан киритилган ягона гол "мерсисайдликлар"га чемпионликни тақдим этди.

Ушбу ғолиблик, Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" учун учинчиси бўлди. Германиялик мутахассис 2015 йилдан буён инглиз клубини бошқариб келмоқда.

Жорий йилнинг 1 июнь куни ЕЧЛ финалида Клопп шогирдлари "Тоттенхэм" (2:0) ни таслим этган эди. "Ливерпуль" 14 август куни УEФА Суперкубогида "Челси" (2:2, пенальтилар бўйича 5:4) ни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!