Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Айн" ҳам ярим финалда

Унда мезбон мамлакат - БАА чемпиони "Ал-Айн" клуби Африка Чемпионлар лигаси ғолиби, Туниснинг "Эсперанс" жамоасига қарши баҳс олиб борди. 

Ал-Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Муҳаммад Аҳмад, Хуссайн Ал-Шаҳат ва Бандар Маҳдилар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа қитъадошларимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. Энди улар финал учун Либертадорес кубоги ғолиби - "Ривер Плейт"га қарши майдонга тушишади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал

"Ал-Айн" (БАА) - "Эсперанс" (Тунис) 3:0

Голлар: Аҳмад (2), Ал-Шаҳат (16), Маҳди (60).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!