Коло Туре Кот Д'Иувар олимпия терма жамоаси мураббийига айланди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби собиқ ҳимоячиси Коло Туре Кот-д’Ивуар олимпия терма жамоаси мураббийлар штабига киритилди.

36 ёшли собиқ футболчи энди жамоа бош мураббийи Ибраим Камарага ёрдам беради. Қайд этиш лозимки, Туре айни пайтда УЕФАнинг В тоифадаги лицензичясига эга ва яқин кунлар ичида А лицензиясини қўлга киритишга яқин турибди.  

Маълумот ўрнида Коло Туре фаолиятининг сўнгги йилларида Шотландиянинг “Селтик” клуби шарафини ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!