Компани: Ҳамон "Манчестер Сити"га мухлислик қиламан
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Хосеп Гвардиола билан муносабатлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Пеп менинг футболчилик фаолиятимда ва мураббий сифатида шаклланишимда муҳим роль ўйнаган, деб жуда кўп таъкидлаганман. Ёздан бери деярли гаплашганимиз йўқ. У Премьер-лига чўққисига қайтиш учун қаттиқ меҳнат қиляпти. Албатта, мен ҳали ҳам "Манчестер Сити" га мухлислик қиламан ва улар чемпионликни қўлга киритиб, муваффақиятга эришишларини истайман", деди бельгиялик мутахассис.
Маълумот учун, Гвардиола бошқарувидаги "шаҳарликлар" АПЛда "Арсенал"дан 6 очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонани банд этиб турибди.



Фикрлар