"Конья-2021". Бугун Олимпиада чемпионлари курашга қўшилади

Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Бугун вакилларимиз бир қатор спорт турларида ўз маҳоратларини намойиш этишади. Жумладан, оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев ўзлари учун янги мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишга бел боғлаган. Бугун стартга чиқадиган ҳамюртларимиз рўйхати билан танишинг:

Оғир атлетика: Турсуной Жабборова (-87 кг), Шарофиддин Амриддинов (-102 кг), Руслан Нурудинов (-109 кг), Акбар Жўраев (+109 кг)

Қиличбозлик: Роман Александров, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов (шпага), Умида Илясова, Камила Мирзаева, Илайда Гедикли, Маржона Усмонова (рапира), Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова (жамоавий сабля)

Дзюдо: Кемран Нуриллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Диёра Келдиёрова (-52 кг), Сита Қадамбоева (-52 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг), Нилуфар Эрмагамбетова (-57 кг)

Пара стол тенниси: Расул Атамуродов

Сузиш: Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко (50 м эркин), Искандар Садуллаев ва Владислав Мустафин (100 м брасс), 4х200 м эстафета (эркаклар), Уляна Назмутдинова (200 м чалқанча), Егор Петряков (400 м комплекс), Афсона Ниязова (1 500 м эркин), Олимжон Одилов (100 м брасс)

Баскетбол 3х3, аёллар: Ўзбекистон – Мали, Ўзбекистон – Уганда

Камондан отиш: Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй

Анъанавий турк камони: Дилноза Аҳмаджонова, Флюра Раимбекова, Юсуф Аҳмаджонов, Аббосжон Минаваров

Стенддан отиш: Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарипов (скит).

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!