"Konya-2021". Дастлабки медаль қўлга киритилди

Туркиянинг Конья шаҳрида 5-ислом бирдамлик ўйинлари мусобақаси старт олди.

Қувонарлиси, трек дастурида баҳс олиб борган велоспортчиларимиз делегациямиз ҳисобига илк медални тақдим этди. Аёллар ўртасида скретч бўйича гуруҳ пойгасида иштирок этган София Каримова бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир вакиламиз Нафосат Кўзиева эса, маррага 10-ўринда етиб келди.

Қўлга киритилган медаль муборак бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!