"Конья-2021". Ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги кунда нечта медаль қўлга киритди?

Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Кеча вакилларимиз бир қатор спорт турларида ўз омадини синаб кўрди. Улардан баъзилари чемпионлик нашидасини сурган бўлса, аксарият спортчиларимиз медаль билан тақдирланди. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш имкониятига эгасиз.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев (жамоавий дастур) - кумуш. Абдураҳимов яккалик беллашувларида бронза медалини қўлга киритган.

Кураш. Магомед Ибрагимов -97 кг вазн тоифасида - бронза. Ихтиёр Наврўзов -74 кг вазнда - бронза. -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ғуломжон Абдуллаев барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Аёллар кураши. Дилфуза Аимбетова -59 кг вазн тоифасида - бронза. Жасмина Иммаева -50 кг вазн тоифасида - кумуш.

Пара сузиш. Ихтиёр Ортиқов 50 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича - кумуш. Азизбек Бойназаров 100 метрга чалқанча сузиш бўйича - кумуш.

Таэквондо. Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида - олтин. Нияз Пулатов -63 кг вазнда - бронза.

Енгил атлетика. Фарида Солиев 400 метрга югуриш баҳсларида - кумуш. Наргиза Қўчқорова найза улоқтириш секторида 56,08 метр натижа билан учинчи бўлди ва бронза медалига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!