Коррупцияда айбланаётган Вильяр УЕФА вице-президентлиги лавозимидан кетди

Хабарининг бор 18 июль куни Испания футбол федерацияси президенти Анхель Мария Вильяр мамлакат полицияси томонидан коррупция ва ҳужжатларни соҳталаштиришда гумонланиб қўлга олинган эди.

Бир вақтнинг ўзида УЕФА вице-президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган Вильяр бугун ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли мутахассисдан ташқари унинг ўғли ва яна ўнлаб мамлакат футболига алоқадор инсонлар қўлга олинган. Уларга қатор моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)