Коста Бразилия клубига ўтади!

Испаниялик ҳужумчи Диего Коста айни дамда эркин агент бўлиб турибди. Футболчи Саудия Арабистонининг "Аш-Шабаб" клуби таклиф этган молиявий яхшигина таклифни рад этган. Бу ҳақида журналист Николо Скира хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Коста Бразилиянинг "Палмейрас" клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Футболчи янги клуби билан 2022-йил 30-декабрига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди ҳамда йилига 3 миллион евро миқдорида маош олади. Томонлар келишувга эришган, фақатгина расмий эълон қилиниши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар