Кот-д`Ивуарда тўпурарга “Олтин бутса” деб, алюминдан ясалган бутса топширишди(фото)
Ads

Кот-д`Ивуар чемпионатида мавсум тўпурари бўлган футболчига мамлакат Футбол Федерацияси “олтин бутса” топширди.

Бироқ мазкур мамлакат чемпионатида 26 баҳсда 13 та гол киритган Аристид Бансе унга топширилган мукофот алюминдан ясалганидан норози эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари Буркина-фасолик футболчи мукофотининг қуйи қисмида ушбу соврин 37 евро туриши ҳақидаги ёрлиғи борлигини ҳам айтиб ўтди.

Унинг ўзи эса қуйидаги фикрни билдириб ўтди:

“Албатта, “Олтин бутса” соф олтиндан тайёрланган бўлиши шарт эмас. Бироқ у алюминдан тайёрланган бўлмаслиги керак”.