Криштиану Роналду 1000-гoлини қачон урaди?

  • 16 Oct 14:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду ўз карьераси давомида айни пайтгача 948 гол уришга эришди. Мухлислар ва мутахассисларни қизиқтирaётган савол: 40 ёшли ҳужумчи 1000 гoлини қачон урaди?

Tecno

"Sky Sports"нинг статистика таҳлилига кўра, агар португалиялик суперюлдузнинг ҳозирги гол урш суръати давом этса, бу тарихий воқеа 2026 йил октябрь ойида содир бўлиши кутилмоқда.

Португалия терма жамоасидаги ютуқлар:
Роналду Португалия терма жамоаси сафида сўнгги ўйинни Венгрияга қарши ўтказди ва дубль муаллифи бўлди. Шу тариқа, Криштиану Жаҳон чемпионати саралашларидаги энг кўп гол урган футболчи сифатида рекордни янгилади. У 51 ўйинда 41 гол билан Гватемала футболчиси Карлос Руиз (39) ва Лионель Мессини (36) ортда қолдирди.

Терма жамоада: 225 ўйинда 143 гол
Клубларда: 1068 учрашувда 805 гол
Жами: 948 гол

"Ан-Наср"даги фаолияти:Роналду "Ан-Наср" сафида 4 мавсумдан бери ҳаракат қилади. Шу вақт мобайнида у 117 та ўйинда 104 та гол урди. 2025-йилнинг ўзида эса клуб ва терма жамоа сафида 32 та голга муаллифлик қилди. Шунингдек, у 2010-йилдан бери ҳар йили ўртача 50+ гол билан мавсумни якунлайди.

Энг самарали мавсуми эса 2013 йилга тўғри келади. Роналду "Реал Мадрид" таркибида ўша мавсум 69 гол билан "Олтин тўп" ғолиби бўлган. Охирги 15 йил ичида фақат бир марта йиллик гол кўрсаткичи 39 дан кам бўлган.
Гол турлари бўйича
Чап оёғи билан: 181 гол
Ўнг оёғи билан: 68 гол
Бош билан: 157 гол (~17% жами гол)
Пенальти: 178 гол
Жарима ташқариcидан: 135 гол (шундан 64 тўғридан-тўғри эркин зарба)
Турнирлар бўйича
Ла Лига: 311 гол ("Реал Мадрид"да 9 мавсум)
Чемпионлар Лигасида: 140 гол, энг кўп гол урган футболчи
"Манчестер Юнайтед": 103 гол (2 мавсум)

Севимли рақиблари
Испания: "Севилья" (27 гол / 18 ўйин), "Атлетико Мадрид", "Барселона"
Англия: "Тоттенхэм" (14 гол / 20 ўйин)
Миллий терма жамоа: Люксембург дарвозасига энг кўп гол

Ҳозир Роналду 948-гoлга эришган бўлса-да, унинг гол урш суръати давом этмоқда. Агар "Sky Sports"статистикаси ҳақ бўлса, бутун футбол олами 2026 йил октябрь ойида Криштиану Роналду 1000-гoлини нишонлашга тайёр туриши керак.

Comments

You must be logged in to commet!