Криштиану Роналду “Хетафе” устидан қозонилган қийин ғалабадан сўнг нималар деди?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби юлдузи Криштиану Роналду сафарда “Хетафе” устидан қозонилган ғалабадан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Биз бугун ҳарактер кўрсатдик. Биринчи голни урганимиздан сўнг бироз сустлашдик. Мезбонлар босимни ошириб, бизни жазолашди. Аммо учрашувда биз муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Бизда мавсум бошида жароҳатлар ва четлатишлар бор эди. Қолган беллашувларда ўйинимизни кучайтириб бормоқдамиз, - дейди Роналду.