"Кристал Пэлас" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 17 Sep 20:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ярим ҳимоячи Жеймс Макартур билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Янги имзоланган келишувга кўра 30 ёшли шотландиялик футболчи 2021 йилга қадар лондонликлар сафида қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Макартур "Кристал Пэлас" сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида жами 135та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16та гол уришга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!