Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Кристал Пэлас»га машҳур мураббий келмоқда

«Кристал Пэлас» раҳбарияти мағлубиятдан сўнг бош мураббий Пьер Сажни истеъфога чиқариб, уни Томас Франк ёки Шон Дайч билан алмаштирмоқчи.

«Кристал Пэлас» жамоасида яқин кунларда мураббий алмашиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти якшанба куни «Ливерпул»га қарши уйдаги учрашувда (1:3) қайд этилган мағлубиятдан сўнг жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Пьер Саж билан йўлларни ажратиш ниятида.

Журналист Санти Ауня маълумотларига кўра, лондонликлар аллақачон бир қатор мутахассислар билан алоқага чиққан. Номзодлар орасида ҳозирча ишсиз юрган таниқли мураббийлар – Томас Франк ва Шон Дайч ҳам бор.

Томас Франк жорий йил февраль ойида «Тоттенхэм»дан бўшатилганидан бери ҳеч бир клуб билан шартнома тузмаган. Шон Дайч ҳам шу даврда «Ноттингем Форест»дан истеъфога чиқарилган ва ҳозирча янги иш жойи топмаган.

«Кристал Пэлас» Англия Премьер-лигасида ўн турдан сўнг етти очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ