Кристиан Гарин финал учрашувига тайёрланмоқда
Ads

Чилилик теннисчи Кристиан Гарин "Brasil Open" мусобақасининг 1/2 финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Сан-Пауло шаҳрида ўтаётган мазкур мусобақанинг ушбу босқичида норвегиялик Каспер Руудни 6:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Гарин финал босқичида аргентиналик Гвидо Пельяга қарши кортга чиқадиган бўлди.