Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кроос: "Мен ПСЖнинг ЕЧЛни ютишини ҳохламайман!"

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Тони Кроос «ПСЖ»нинг учинчи марта кетма-кет Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишини истамаслигини айтди.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос жорий мавсумда ПСЖнинг Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

— Мен «ПСЖ» учинчи марта кетма-кет Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишини истамайман. Бунга ўзимча сабабларим бор, — дея Крооснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra нашри.

Эслатиб ўтамиз, тарихда охирги марта ушбу мусобақада уч мавсум кетма-кет чемпионликка эришган жамоа айнан «Реал» Мадрид бўлган. «Қаймоқранглар» 2016, 2017 ва 2018 йилларда Европанинг энг нуфузли клуб турнирида зафар қучган.

Сўнгги икки мавсумда эса Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Жамоа бу йил ҳам асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда. Луис Энрике бошқарувидаги парижликлар умумий босқичдаги дастлабки уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, жадвалда пешқадамлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ