Кубарсининг жароҳати бўйича маълумот берилди

CHERY AUTO

"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Пау Кубарси Чемпионлар лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши баҳсда жароҳат олгани учун майдонни тарк этди. 18 ёшли испаниялик футболчи 69-дақиқада Андреас Кристенсенга ўрнини бўшатиб берди.

Tecno

Журналист Хави Мигелнинг маълумотига кўра, Кубарсининг алмаштирилиши фақат эҳтиёт чораси бўлган. У жиддий шикастланишдан қутулиб қолди, ҳозирча фақат ноқулайлик ҳис қилмоқда.

"Барселона" ушбу баҳсда "Ньюкасл"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Кўк-анорранглилар" таркибида Маркус Рэшфорд дубль қайд этди.

Маълумот учун, 21 сентябрь, якшанба куни Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лиганинг бешинчи турида "Хетафе"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!