Кулибали учун "Арсенал" ҳам курашга қўшилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” ҳам 27 ёшли сенегаллик футболчи учун қолган даъвогар жамоалар билан рақобатлашишга тайёр. Бироқ, неаполликлар уни 100 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!