Куман “Барса” раҳбарлари билан келиша олмай қолди
“Барселона” ҳамон мухлису мутахассислар эътиборини ўзига қаратишда давом этмоқда. Энди янги бош мураббий Рональд Куман ва клуб раҳбарияти ўртасида кутилмаган зиддият келиб чиқди.
Гап шундаки, Куман Каталонияга келиши билан асосий трансфер нишонлари сифатида ўзининг Нидерландия терма жамоасидаги шогирдлари белгилади. У майдон марказини Жоржиньо Вейналдумга топширмоқчи. Клубдан “Ливерпуль”дан уни сотиб олишни талаб қилмоқда.
Бироқ, клуб раҳбарияти асли “Барселона” тарбияланувчиси бўлган ва “Бавария”даги муваффақиятли мавсумдан сўнг бошқа жамоага ўтишга қарор қилган Тьяго Альканатарани ортга қайтармоқчи. Жозеп Бартомеу бошлиқ раҳбарлар топшириғига кўра, Куманнинг розилиги олмай туриб, мутахассислар трансфер масаласида Алькантара билан музокарани бошлаб юборгани айтилмоқда.
Фикрлар