Куман: Мен Мессининг фикрини ўзгартириш учун масъул одам эмасман

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоа сардори Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапирди.

"Мен уни "Барса"дан ташқарида тасаввур қила олмайман. Шу сабабли, бу саволга жавоб бермайман. Лео билан яна бир йилга мўлжалланган шартномамиз бор. Умид қиламанки, у қолади. Мен Мессининг фикрини ўзгартириш учун масъул одам эмасман. Келинг, бор нарса ҳақида гаплашайлик. У ҳамон "Барселона" футболчиси", деди нидерландиялик мутахассис.

Ўтган трансфер ойнасида аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан можарога бориб қолган эди ва клубни тарк этишга ҳаракат қилди. Бироқ клубнинг ўша пайтдаги президенти Жозеп Бартомеу уни Каталонияда олиб қолишга муваффақ бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!