Кураш. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум

25-31 июль кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича ўсмирлар (U17) ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам ҳар уччала йўналишда медаллар учун кураш олиб боради. Халқаро тоифадаги рефери Ғайратулла Абдуллаев жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилади.

Биринчилардан бўлиб бугун Бахтиёр Сайфиев мураббийлигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси қадим Рим шаҳрига жўнаб кетади.

Эркин кураш терма жамоаси таркиби:

51 кг: Аббосбек Қобилов
55 кг: Ҳусанбой Усмонов
60 кг: Жавоҳир Чулибоев
65 кг: Акобир Раҳимов
71 кг: Жорулло Абдуфаттохов
80 кг: Аббосжон Йўлдошев
92 кг: Шерзод Поёнов
110 кг: Ҳикматулло Қурбонов

Мураббийлар - Латиф Халимов, Асрор Хўжамуродов

Юнон-рум кураши терма жамоаси таркиби:

45 кг: Шаҳзод Рўзиохунов
51 кг: Айтжан Халмаханов
55 кг: Хуршидбек Нормуҳаммадов
65 кг: Беҳруз Барноев
71 кг: Амиршоҳ Ваҳобов

Мураббий - Бахтиёр Сайфиев

Аёллар кураши терма жамоаси таркиби:

40 кг: Гуласал Абдуназарова
43 кг: Гулнура Русланова
46 кг: Диёра Мирзаева
49 кг: Сандугаш Женбаева
57 кг: Улмекен Есенбаева
61 кг: Севинч Султонова

Мураббий - Улжан Тажимуратова

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!