Кураш. Спортчиларимиз рейтинг мусобақасини бешта медаль билан бошлади!

Бугун Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири старт олди. Ортда қолган биринчи кун доирасида “классик” кураш усталари гиламга чиқишди.

Қувонарлиси, Равшан Рўзиқулов шогирдлари муросасиз баҳслар якунида 1 та олтин ва 4 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Бугун -67 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Аброр Атабоевни том маънодаги кун қаҳрамони дейиш мумкин. Саралашда Қозоғистон ва Эрон вакилларини доғда қолдирган Аброр финалда грузиялик Жони Хецурианидан ҳам устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Жасурбек Ортиқбоев, Муҳаммадқодир Юсупов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилишди.

Олтин медаль:
-67 кг: Аброр Атабоев

Бронза медали:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Рустам Ассакалов.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!