Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатида 5 та медални қўлга киритди
Таиландда спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун қизлар кураши бўйича беллашувлар ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева
Кумуш медал:
-50 кг: Шоҳиста Шоназарова
Бронза медал:
-62 кг: Феруза Қайратдинова
-68 кг: Муҳайё Раҳимжонова
-76 кг: Севинчой Полвонова
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар