Кутилмаганда немис дарвозабонига Лондон гранди харидор бўлди

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Тоттенхэм"нинг 2023 йилдаги асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда "Jeunes Footeux" нашри хабар берди.
 
Айни дамда Лондон клуби Уго Льорисга ўринбосар қидирмоқда. Шу боис, "шпорлар" тер Штегенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, "Тоттенхэм" раҳбарияти футболчини Англия Премьер лигасида ўйнаш истаги бор деб ўйламоқда.
 
Марк-Андре тер Штеген "Барселона"да 2014 йилнинг ёзидан бери тўп тепади. Ўшандан бери немис футболчиси Каталония клуби сафида 336 та расмий ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 333 та гол ўтказиб юборган.
 
"Тransfermarkt" портали 30 ёшли дарвозабоннинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!