КХДР ва Қатарга қарши ўйинлар учун МТЖга чақирилмаган Гадоев жамоасига ғалаба келтирди
Ads

Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ва Шохрух Гадоевлар тўп сурадиган "Тэджон Ситизен" жамоаси ўз майдонида мусобақа пешқадами - "Асан Мугунва"ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳар иккала юртдошларимиз иккинчи бўлимда майдонга тушишди. Бу вақтда жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. 

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида мувозанат тикланган бўлса, 89-дақиқада Гадоев ғалаба тўпини киритиб, жамоасига иродали ғалабани  қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, Турсунов ҳам, Гадоев ҳам Эктор Купер томонидан КХДР ва Қатар термасига қарши  ўйинлар учун миллий терма жамоага таклиф этилмаган.

К Лига 2. 31-тур

"Тэджон Ситизен" - "Асан Мугунгхва" 2:1

Голлар: Хван Инг-Бом (80), Гадоев (89) - Ким Хюн (26)