Ла Лига. "Барселона" сафарда "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Ла Лиганинг 29-турида "Барселона" "Атлетико" майдонига сафар қилиб, 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда ҳисобни Фелиш очган бўлса, Левандовски фарқни иккитага ошириб қўйди. Фермин эса учрашувга нуқта қўйди. 

Шу тариқа, каталонияликлар турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. "Атлетико" эса 5-поғонага тушиб кетди. 

"Атлетико" 0:3 "Барселона" 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!