
Ла Лига: “Топ-5” трансфер
Европанинг энг кучли беш лигасида 1 сентябрь куни ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилди. Экспертлар Ла Лиганинг энг қиммат бешта трансфер рейтингини тузиб чиқди.
Sports.uz портали ўқувчиларни ушбу рўйхат билан таништиради:
Дин Хёйсен — “Борнмут”дан “Реал”га, € 62,5 млн;
Альваро Каррерас — “Бенфика”дан “Реал”га, € 50 млн;
Франко Мастантуоно — “Ривер Плейт”дан “Реал”га, € 45 млн;
Алекс Баэна — “Вильярреал”дан “Атлетико”га, € 42 млн;
Жорж Микаутадзе — “Лион”дан “Вильярреал”га, € 31 млн.
“Реал” бу ёз таркибини сезиларли даражада кучайтириш учун трансферларга пулни аягани йўқ. Янги бош мураббий Хаби Алонсо олдида совринлар учун курашадиган кучли жамоани шакллантириш вазифаси турибди.
Фикрлар