"Ланс" ҳимоячисини сотмайдиган бўлди

"Ланс" Кевин Дансони "Фенербахче"га сотмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Footmercato" нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Франция клуби ҳимоячига бўлган таклифни қабул қилмади. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Фенербахче" 26 ёшли ҳимоячига 16 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, клуб австриялик футболчини мазкур суммага қўйиб юборишга розилик бермади.

Туркия клуби ҳозирда мазкур трансфер бўйича ҳаракатларни тўхтатган. Жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бошқа вариантларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, ҳимоячининг "Ланс" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталидаги маълумотларга кўра, футболчи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!