Лапорта Куманни ҳайдайди!

“Барселона” бошқарувини қабул қилиб олган Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Куманни ҳайдаб, ўрнига ёш ва замонавий мутахассисни олиб келишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, Куман лавозимини сақлаб қолиши учун жорий мавсумда чемпионлик совринини қўлга киритиши талаб қилинади. Ҳозирча, “Барса” ҳам, “Реал” ҳам барқарор ўйин кўрсатаётган “Атлетико”дан ортда қолмоқда.

Агар Куман олдига қўйилган вазифани уддалай олмаса, Лапорта уни ишдан олади. Янги раҳбар унинг ўрнига биринчи навбатда, “Лейпциг” бош мураббийи Юлиан Нагельсманни олиб келишни режалаштирган. Бу режа амалга ошмаса, “Барселона”га Роберто Мартинес ёки Хави олиб келинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!