Ads

Football Italia тарқатган хабарга кўра, римликлар қишки трансфер бозори вақтида икки футболчидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Асосий вариант Маттео Дармиан, захира варианти эса Заппакостадир.

Жорий мавсум 29 ёшли Дармиан "Манчестер Юнайтед" сафида 4 баҳсда иштирок этди. Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Бироқ клуб амалдаги шартномани яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.

26 ёшли Заппакоста эса бу мавсум икки учрашувда майдонга тушди.