"Лацио" Сардорни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Сардор Азмунга Римнинг “Лацио” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра римликлар спорт директори Игли Таре эронлик ҳужумчи заҳирага михланиб қолган Чиро Иммобиленинг ўрнини эгаллаши мумкин деб ўйлайди. Қолаверса, бу икки футболчи бир вақтнинг ўзида ҳужум жуфтлигида пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Таъкидлаш керакки, агар Филип Жоржевич “Лацио”дан кетадиган бўлса, у ҳолда клуб раҳбарияти Азмунни олиб келишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни “Ростов” сафида ўтказган Азмун айни дамда устози Курбон Бердиев билан “Рубин” базасида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!