Лаутаро: "Бошимиз баланд ҳолда уйга қайтамиз"
Миланнинг «Интер» жамоаси етакчи ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Реал»га қарши ўйиндан кейин жамоанинг мағлубияти юзасидан фикр билдирди.
УЕФА матбуот хизматига берган изоҳида Мартинес «Интер» кучли рақибларга қарши ҳам юқори даражада ўйнай олишини кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, «Реал» Чемпионлар Лигасини қўлга киритишни мақсад қилган, аммо худди шу йўлда «Интер» ҳам тўхтамасдан ҳаракат қилмоқда.
«Бу – бизнинг асосий мақсадимиз. Бундай даражадаги клуб шарафини ҳимоя қилаётганингизда, ҳар бир мусобақада фақат ғалабани кўзлашингиз керак. Биз бошимиз баланд ҳолда уйга қайтамиз», – дея қўшимча қилди Лаутаро Мартинес.
Эслатиб ўтамиз, Кристиан Киву бошқарувидаги «Интер» сафарда «Реал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар