Лавесси Францияга қайтади
Ads
Хитой чемпионатида "Хэбэй" шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик машҳур футболчи Эсекиэль Лавесси яна европага қайтиш имкониятига эга бўлди.
 
Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган "Ницца" жамоаси 31 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Лавесси учун Франция чемпионати яхши таниш, у илгари ПСЖ жамоасида тўп сурган.
 
Лавесси Хитой чемпионатида ўнта учрашув ўтказиб, тўртта самарали пас узатди.