Легионеримиз энг яхшилар қаторида
Белорусь чемпионатида биринчи давра якунларига кўра, ҳозирча ўз позициясида энг яхши бўлиб турган футболчилар аниқланди.
"Энергетик-БГУ" клуби шарафини қилаётган легионеримиз Бобир Абдихолиқов рамзий жамоадан жой олди. Қайд этиш лозим, ҳужумчимиз илк даврада жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 14 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Айни вақтда унинг жамоаси чемпионатда 28 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди. Худди шунча очкога эга "Ислочь" иккинчи, 29 очкоси бор БАТЭ эса ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.
Қуйида рамзий жамоадан ўрин эгаллаган барча футболчилар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Фикрлар