Легионеримиз Мбаппени ортда қолдирди, олдинда Левандовски ва Холанд каби ҳужумчилар бор (фото)
Европа футболида энг яхши тўпурарга тақдим этиладиган "Олтин бутса" соврини учун кураш авж палласига кириб бормоқда.
Айни пайтда норвегиялик Амаль Пеллегрино бошқараётган рўйхатда бир нечта машҳур номларни кўриш мумкин. Қувонарлиси, Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Бобир Абдиҳолиқов ҳам ушбу соврин учун даъвогарлик қиляпти.
23 та гол урган легионеримиз худди шунча очкога эга ва у мазкур натижаси орқали онлайн жадвалда 4-ўринда бормоқда. Қуйида "Олтин бутса" кучли ўнлиги билан танишиш имкониятига эгасиз.
Фикрлар