Легионерлар: Азиз Ҳайдаров жамоаси йирик ҳисобда таслим бўлди

 

БАА чемпионати 21-турида Ўзбекистон терма жамоаси Азиз Ҳайдаров тўп сураётган “Аш-Шабаб” ўз майдонида “Ан-Наср” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур ўйинда “Аш-Шабаб” 0:4 ҳисобида енгилди. Ҳайдаров 90 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка ишлаб олди.

Ушбу ўйиндан кейин “Ан-Наср” 32 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. Азиз Ҳайдаров жамоаси 25 очко билан 8-поғонада қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!