Легионерлар: “Ворскла” Санжар Турсуновсиз ғалабага эришди
Ads

 

Украина чемпионати 18-турида ўзбекистонлик футболчи Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” жамоаси сафарда “Волинь” меҳмони бўлди.

Анчагина муросасиз кечган ўйинда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувнинг 50-дақиқасижа Турсуновнинг жамоадоши Одарюк киритган гол “Ворскла”га 3 очко тақдим қилди.

Қайд этиш керакки, ушбу ўйинда ҳамюртимиз захирада қолди ва майдонга тушмади. Мазкур турдан кейин “Ворскла” 23 очко билан 12 клуб орасида ҳозирча 6-ўринга чиқиб олди.

“Волинь” — “Ворскла” 0:1

Гол: Одарюк, 50

“Волинь”: Кичак — Задерецкий, Мелинишин, Логинов, В. Шаповал (Никитюк, 25) — Мемешев, Герасимюк — Дудик (Тетеренко, 78), Диденко, Романюк — Петров (Гладун, 90).

“Ворскла”: Непогодов — Сапай, Чеснаков, Даллку. Пердута — Кравченко, Ткачук — Ребенок, Одарюк, Заричнюк (Ичанский, 90+2) — Хлебас (Д. Шаповал, 85).

Огоҳлантиришлар: Мемешев, Никитюк — Сапай, Кравченко.