Бугун хорижда тўп тепаётган 4 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жамоаси ўз ўйинларини ўтказади. 

Греция Суперлигаси 12-тури мухлислар ПАОК - "Пансеррайкос" ўйинига гувоҳ бўлади. Беллашув старти 22:30да. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов жамоаси "Пансеррайкос" айни дамда 13 очко билан 8-ўринда бормоқда.

РПЛнинг 16-турида Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган ЦСКА ўз уйида "Динамо"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. Терма жамоадан қайтгач, Файзуллаев москваликлар сафида фаол машғулот ўтказмоқда ва бугун асосий таркибда тушиши кутилмоқда.

Лига1нинг 13-турида Абдуқодир Ҳусанов жамоаси "Ланс" сафарда "Клермон"га қарши ўйнайди. ўйин вақти 21:00да. Ўзбекистон терма жамоасида ўзини яхши кўрсата олган вакилимиз бугун асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

Бугун Таиланд чемпионати 11-тур баҳслари бўлиб ўтади. Эронга қарши учрашувда қаҳрамонга айланган Игорь Сергеев жамоаси "Патум Юнайтед" сафарда "Чонбури" билан ўйнайди. Ўйин 15:00да бошланиши режалаштирилган. Жамоасининг асосий футболчисига айланган Сергеев асосий таркибда тушиши кутилмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!