Легионерларимиз. Ҳайдаров тўп сурадиган жамоа осмонида “қора булутлар” тарқалмоқда

Бугун БАА чемпионатида 24-тур ўйинлари бўлиб  ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ал-Шабаб” жамоаси бу тур ўз майдонида “Ал-Дофар” клубига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда 15-дақиқада Саад Хамис Саад томонидан киритилган ягона гол туфайли “Ал-Шабаб” ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракланди.

Қайд этиш жоиз, бугунги ғалаба “Ал-Шабаб”нинг январь ойидан бери қўлга киритган илк ғалабаси бўлди. Дубайликлар бу вақт давомида 8 та баҳсда ғалаба нималигини билмай келишди – 2 дуранг ва 6 мағлубият. Шуни ҳам айтиш жоиз, “Ал-Шабаб”нинг 2017 йилда қўлга киритган ғалабалари сони энди 3 тага етди. Жамоа бугунги баҳсдан сўнг ўз очколарини 29 тага етказиб  олди ва турнир жадвалида 14 жамоа орасида 8-ўринда бормоқда.

БАА чемпионати. 24-тур

“Ал-Шабаб” – “Ал-Дофар” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 15 Саад  Хамис Саад.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!