Легионерларимиз. Турсуновнинг жамоаси бу тур ҳам мағлуб бўлди
Ads

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 18-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган Ал Харитият” клуби сафарда “Ал Араби” меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Қайд этиш жоиз, “Ал Харитият” ўтган тур “Ал Гарафа”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 18-тур

“Ал Араби” – “Ал Харитият” 2:1

Голлар: Халфан Иброҳим (41), Муҳаммад Салим (85) – Маҳмуд Саад (89).