“Лестер” 17,7 миллион еврога “Генк”дан футболчи оладиган бўлди
Ads

“Генк” клуби ярим ҳимоячиси Вильфрид Ндиди фаолиятини Англиянинг “Лестер” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Nieuwsblad нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича, томонлар аллақачон Ндидининг трансферини 17,7 миллион еврога баҳолашган ва ўзаро келишиб олишган. Албатта, бу ерда футболчининг кейинчалик оладиган бонуслари ҳисобланмаган. Бельгия клуби нигериялик футболчиси ортидан жами бўлиб 22 миллион евро даромад кўради.
Айтиш керакки, 19 ёшли Вильфрид Ндиди маҳоратли футболчи ҳисобланади ва у бу борада премьер-лигани бойитиши мумкин. Унинг “Лестер”га ўтиши расман қишки трансфер даврида амалга оширилади.