Левандовски 7-марта Польшанинг энг яхши футболчиси деб топилди (фото)
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски Польшанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

“Бавария” клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи ушбу совринга фаолияти давомида 7-марта сазовар бўлмоқда.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум немис гранди сафида жами 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.